» » Ғаллаоролдаги саноат корхоналари томонидан четдан олиб келиб ўрнатилган ускуналарнинг ҳолати ўрганилди

Ғаллаоролдаги саноат корхоналари томонидан четдан олиб келиб ўрнатилган ускуналарнинг ҳолати ўрганилди

13 ноябрь 2023 г 320 Комментарии: 0

Ғаллаорол туманидаги саноат корхоналари томонидан четдан олиб келиб ўрнатилган ускуналарнинг ҳолати юзасидан ўрганиш олиб борилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес омбудсман девони  вилоят шўъбаси бошлиғи С.Усмонов, туман ҳокими ўринбосари А.Бегбутаев ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси ходими О.Абдукаримовлар биргаликда Кўкбулоқ ҚФЙда қиймати 150 млн. долларлик БААнинг "Масдар" компаниясига қарашли "Nur Jizzakh solar PV" МЧЖ томонидан 560 га ер майдонида қурилаётган ҚФЭстанция лойиҳаси қурилиши ва Хонимқўрғон ҚФЙда фаолият олиб бораётган Афғонистонлик инвестор тасисчилигидаги "Ebrahim zada olam" МЧЖни ғишт ишлаб чиқариш лойиҳаси фаолияти билан танишилди.

Ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси ВМнинг жорий йил Фармойишига асосан “яшил белбоғ”лар барпо этиш бўйича корхоналар атрофида кўчатлар экиш ташкил этилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!