» » Харид учун берилмаган чек қимматга тушуши мумкин

Харид учун берилмаган чек қимматга тушуши мумкин

16 ноябрь 2023 г 476 Комментарии: 0

Яширин иқтисодиётга сабаб бўлаётган омиллардан бири - бу харид чекини талаб қилмаслик. Мана шу ҳолат яширин иқтисодиётнинг илдиз отишига, тадбиркорлик субъектлари орасида носоғлом рақобат муҳити шаклланишига олиб келмоқда.

Агар ҳар бир тадбиркор харид қилинган маҳсулотларни чекини ўз вақтида харидорга бериши, истеъмолчи томонидан эса чек талаб қилинса, хуфиёна иқтисодиёт улуши қисқариши баробарида, солиқлардан бўйин товлаш ҳолатлари ҳам камайиб, буджет тушумлари ошиб боради. Натижада, мамлакат иқтисодиёти ривожланади.

Бугун вилоят солиқ бошқармаси масъуллари ва Жиззах шаҳар солиқ инспекция раҳбарияти йирик бозор ва савдо комплексларида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашув ўтказди. Унда бозор маъмурияти ҳам иштирок этди.

Учрашувда товарлар учун тўловларни бир жисмоний шахснинг картасидан бошқа жисмоний шахснинг картасига ўтказиш (П2П) орқали ҳисоб-китоб қилиш ноқонуний ҳисобланиши, сотувчилар мижозларга ҚР-код ва фискал белгили чек тақдим этишлари шартлиги, чек бермаслик қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши тушунтирилди.

Назорат-касса машинасидан фойдаланмаслик ва харид чеки бермаслик жарима солишга сабаб бўлади.
Бу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида солиқ хизмати ходимлари томонидан бозор ҳудудидаги барча тадбиркорлик субъектларига бу борадаги эслатмалар тарқатиб чиқилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!