Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зарбдорда коррупцияга қарши курашиш бўйича умумий ва махсус ўқув семинар ўтказилди
17 ноябрь 2023 г 363 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокимининг қарори билан тасдиқланган вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ходимларини этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил қилиш бўйича Йўриқномасига мувофиқ, 2023 йил 15 ноябрь куни Зарбдор тумани ҳокимлигида туман ҳокимининг ўринбосарлари Нурматов Қиличбек Бахтиёрович, Эржигитов Алишер Сафарович, Хамзаев Ферузбек, Анқаев Рахимберди Мардонович, Муллажонов Хасан Камалович, Каримова Сабохат Бахрамовна, туман ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Мисиров Рустам Жиянович, Ташкилий кадрлар гурухи мутахассиси Бегматов Суннатулла, туман ҳокимлиги бош хисобчиси Юлдашев Собир, туман ҳокимлиги ахборот хизмати мутахассиси Сулайманов Ўктамларнинг иштирокида коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус ўқув семинар машғулотлари ўтказилди.
Махсус ўқув машғулоти давомида Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги , “Давлат харидлари тўғрисида”ги ва “Рақобат тўғрисида”ги Қонунлари, манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича Низом, ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича Йўриқнома, коррупцияга қарши курашиш сиёсати, контрагентларни текшириш бўйича Йўриқнома, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сонли қарори билан тасдиқланган ҳокимлик ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларига мувофиқ ўзларига юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш жараёнида текширувлар ўтказишнинг тамойиллари, талаблари, тартиби, мақсади ва муддатларини белгиловчи ички ҳужжатлар билан таништириб, амалиётда манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, унинг олдини олиш ва тартибга солиш қоидалари, ишга қабул қилишда номзодлар текшируви ўтказишнинг тамойиллари, талаблари, тартиби ва муддатлари, давлат харидларини тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали амалга оширишда иштирокчиларни мажбурий текширишнинг асосий талаблари, тартиби ва усуллари бўйича баътафсил тушинтириш ва тавсиялар берилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!