Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда МИБ йўл ҳаракати қоидаларини 26 маротаба бузган ҳайдовчининг машинасини жарима майдончасига жойлаштирди
20 ноябрь 2023 г 341 Комментарии: 0
Шу кунларда йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларнинг автотранспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилмоқда.
Амалдаги тартибларга кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун солинган жаримани ҳайдовчи жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан 60 кундан кечиктирмай тўлаши лозим. Ана шу муддатда тўланмаган жарималар МИБ иш юритувига ўтказилади ва мажбурий тарзда ундириш чоралари кўралади.
Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида Жиззах вилоят ИИБ ЙХХБнинг маъмурий баённомаларига асосан қарздор Ш.К. ҳисобидан давлат фойдасига жами 26та маъмурий жарима ундириш ҳақидаги ижро иши келиб тушган эди.
Ушбу ҳужжатни ижро этиш юзасидан қарздорга тегишли бўлган автотранспорт воситаси қарздорлик эвазига хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!