Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ғаллаоролда маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш мақсадида семинар ўтказилди
21 ноябрь 2023 г 273 Комментарии: 0
Ғаллаорол туманидаги корхона, ташкилот раҳбарлари, таълим муассасалари директорлари, маҳалла фаоллари, туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари иштирокида маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш мақсадида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Семинарда туман маҳаллаларида маҳаллий аҳоли ва айниқса ёшлар ўртасида турли хил жиноятлар ҳамда ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш масалалари муҳокама қилиниб, устувор вазифалар белгилаб олиниб, иштирокчилар учун “Тинчлик қадри” номли видео ролик намойиш қилинди.
Семинарда Жиззах вилоят ҳокими ўринбосари Л.Ахмаджонов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этишди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!