» » Шароф Рашидов туманида Давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқи қандай бўлиши кераклиги бўйича тушинча берилди

Шароф Рашидов туманида Давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқи қандай бўлиши кераклиги бўйича тушинча берилди

27 октябрь 2022 г 414 Комментарии: 0

Шароф Рашидов тумани ҳокимлигида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижролари мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Семинарда ҳокимликнинг масъул ходимлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Ўқув-семинарда давлат фуқаролик хизматчиларининг аҳоли муаммоларини ўрганиш ва олдини олишда самарали мулоқот маданиятини ошириш, стрессли ва низоли вазиятларда давлат хизматчиларининг психологик барқарорлигини таъминлаш, шахслараро муносабатлар, зиддиятли вазиятлар ва уларни олдини олиш ҳақида сўз борди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!