» » Янгиободда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг тарғиботига бағишланган семинар бўлиб ўтди

Янгиободда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг тарғиботига бағишланган семинар бўлиб ўтди

25 август 2022 г 526 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали ташаббуси билан Янгиобод туманидаги ташкилот, муассаса ва корхоналар раҳбарлари ҳамда масъул ходимлар учун тарғибот-ташвиқот семинарлари ташкил этилди.
Семинарда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали масъул ходими Т.Эргашев ҳамда вилоят Адлия бошқармаси бош маслаҳатчиси М.Абдуалимовлар иштирок этишди. 

Семинарда жорий йилнинг 4 август куни Президент ҳузурида бўлиб ўтган “Давлат фуқаролик хизматини ислоҳ қилиш ҳамда бошқарувда натижадорликни таъминлаш чора-тадбирлари”га бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар, уларнинг ижросини таъминлаш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳамда 8 августда Президентимиз томонидан имзоланган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди, мазкур қонун билан давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ-мажбуриятлари, вазифалари ҳамда уларнинг мақоми аниқ белгилаб берилганлиги таъкидланди.

Семинар якунида эса иштирокчиларнинг қонун борасидаги фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифлари тингланди.Семинар иштирокчиларига қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини давлат хизматчиси сифатида аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш борасида тавсиялар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!