Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зоминда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуни тарғиботи бўлиб ўтди
23 август 2022 г 474 Комментарии: 0
Зомин тумани ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг вилоят бошқармаси, Бандлик бошқармаси ва Адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳиятига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Йиғилишда тегишли идора ва ташкилот вакилларидан иборат вилоят ишчи гуруҳи, туман ташкилот ва идора раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.
Тарғибот учрашуви давомида мутахассислар томонидан қонунда келтирилган давлат хизматчисининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, жавобгарлиги, бу борадаги чекловлар борасида батафсил тушунчалар бериб ўтишди.
Учрашув давомида йиғилганлар янги қабул қилинган қонун бўйича ўзлрини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!