» » Жиззахда “Маҳалла тарғиботи амалда ва ижро натижалари” хусусида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Жиззахда “Маҳалла тарғиботи амалда ва ижро натижалари” хусусида матбуот анжумани бўлиб ўтди

06 май 2021 г 623 Комментарии: 0

Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси мажлислар залида “Маҳалла тарғиботи амалда ва ижро натижалари” хусусида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда вилоят ОАВ вакиллари ва ижодкорлар иштирок этишди. Мавзу юзасидан март ойида республиканинг барча ҳудудлари каби вилоятимизда ҳам кўтаринки руҳда ўтган "22-28 март маҳалла ҳафталиги" ҳамда апрель ойида маҳалла тарғибот тадбирлари натижалари юзасидан бошқарма бўлим бошлиғи С.Равуфова томонидан ахборот берилди.

Унга кўра юқоридаги ҳафталик доирасида маҳаллаларда 300 мингдан зиёд аҳоли қатлами қамраб олингани, бу йил 17 нафар касб вакиллари "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишонига сазовор бўлганлиги айтилди.

Бундан ташқари Фориш ва Бахмал туманларида янги МФЙ биноларининг фойдаланишга топширилгани ҳам алоҳида эътироф этилди.

Анжуман давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб ҳам олишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!