Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстликда Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини бўйича cеминар ўтказилди
25 октябрь 2022 г 499 Комментарии: 0
Дўстлик туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори тарғиботига бағишланган ўқув-семинари ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали томонидан ташкил этилган семинарда туманнинг секторлар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
Семинарни туман ҳокими Ш.Дарвишев олиб борди.
Унда Агентликнинг вилоят филиали раҳбари Э.Холбўтаев, вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши курашиш ички назорат шўбаси раҳбари С.Мелибоев ва туман Адлия бўлими бошлиғи Ш.Эрматовлар сўзга чиқишди.
Семинарда сўз олганлар мазкур қарор ҳамда унга кўра тасдиқланган “Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари” ва ”Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги намунавий низом”нинг мазмун-моҳиятини тушунтиришди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!