» » Жиззах вилояти ҳокимлигида Давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидалари тўғрисида тушинчалар берилди

Жиззах вилояти ҳокимлигида Давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидалари тўғрисида тушинчалар берилди

25 октябрь 2022 г 430 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлигида «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда давлат хизматчиларининг хизмат фаолиятига оид ва хизматдан ташқари одоб-ахлоқи, жамоатчилик билан муносабатларига доир қоидаларга риоя этилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сонли Қарорини тушунтиришга қаратилган ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Мазкур ўқув-семинарда ҳокимликнинг раҳбар ва ходимлари иштирок этишди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали масъули “Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг Намунавий қоидалари”, хусусан, давлат хизматчиси фаолиятидаги одоб-ахлоқ қоидалари, давлат хизматчиларининг ишда ва ишдан ташқари вақти ҳамда давлат хизматчиларининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан муносабатларга оид одоб-ахлоқ қоидалари тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди.

Шунингдек, семинар давомида «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонунинг

12 ва 13-моддаларида давлат фуқаролик хизматчисининг асосий мажбуриятлари ҳамда давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар тўғрисида тушунтирилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!