» » Жиззах вилояти делегацияси Москва шаҳридаги “E Terra Media” компаниясида бўлишди

Жиззах вилояти делегацияси Москва шаҳридаги “E Terra Media” компаниясида бўлишди

21 ноябрь 2023 г 268 Комментарии: 0

Киберспорт турларини янада ривожлантириш, кенг оммалаштириш мақсадида, Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан Жиззах шаҳри марказида халқаро талаблар асосида, «Киберспорт арена» барпо этилмоқда.
Барпо этилаётган «Киберспорт арена»ни халқаро талаблар асосида жиҳозлаш ва келгусида халқаро мусобақаларни ушбу аренада ўтказиш мақсадида бир канча хорижий ва маҳаллий делегация аъзолари ташриф буюришмоқда.
Жорий йилнинг ноябрь ойида Россия Федерациясининг медия (студия, контент ҳамда трансляция) йўналишида етакчи “E Terra Media” компанияси вакиллари Жиззах вилоятига ташриф буюришган эди.
Мазкур ташрифнинг мантиқий давоми сифатида Жиззах вилояти делегацияси вакиллари Москва шаҳрида бўлиб “E Terra Media” компанияси томонидан амалга оширган лойиҳалар билан танишиб чиқишди. Шу билан бирга Киберспортга ихтисослаштирилган мактаб фаолияти билан яқиндан танишилди.
Шунингдек, ташриф якунида Олий таълимда киберспорт турини ривожлантириш, келгусида ушбу спорт тури буйича халқаро мусобақаларни Жиззах вилоятида ўтказиш мақсадида музокаралар ўтказилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!