» » Жиззахлик ёшлар учун янги маскан “Киберспорт арена”

Жиззахлик ёшлар учун янги маскан “Киберспорт арена”

14 октябрь 2023 г 668 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Киберспорт турларини янада ривожлантириш, кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022 йил 16 ноябрдаги 423-сонли қарорида ҳудудларда киберспорт мусобақаларини ташкил қилиш ва ривожлантириш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилган.

Қарорга асосан вилоят ҳокимлиги томонидан Жиззах шаҳри марказида жойлашган собиқ теннис корти биноси ўрнида янги теннис корти қурилиши билан биргаликда, халқаро талаблар асосида, нафақат Ўзбекистонда балки, Ўрта Осиёдаги энг йирик “Киберспорт арена”си қурилмоқда.

Бугунги кунда бутун дунёда ва юртимиз ёшлари аудиториясида оммалашиб бораётган ўйин турларидан бири бу – киберспортдир.

Киберспорт бу компьютер ўйинлари бўлиб унда инсонлар жамоавий ёки индивидуал тарзда беллашишади.

Бундай мусобақалар бутун жаҳон миқёсида ўтказиб келинади ва ютуқли пул мукофотлари бир неча миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Шу жиҳатдан ҳам оммавий ва ёшларбоп киберспортни юртимизда ҳам ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жиззах шаҳрида бунёд этилаётган марказ келгусида киберспорт бўйича халқаро мусобқаларга мезбонлик қилиш имкониятини беради.

Кибер арена 1 минг 200 томошабинлар учун мўлжалланган бўлиб, лоунж ҳудуд, бепул WI-FI зонаси ва VIP типидаги хоналар ҳамда 32 ўринли меҳмонхоналар бўлади.

Шунингдек, бу ерда IT akademiyasi ҳам фаолият олиб боради. Ҳозирги кунда мазкур объектда қурилиш ишлари давом этмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!