» » Суд мажлиси фаолиятини тиклаш ва истиқболсиз корхоналарни тугатиш самарадорлиги оширишга қаратилди

Суд мажлиси фаолиятини тиклаш ва истиқболсиз корхоналарни тугатиш самарадорлиги оширишга қаратилди

22 ноябрь 2023 г 205 Комментарии: 0

Вилоят солиқ бошқармасида Фориш туман иқтисодий суди раиси Д.Соатов бошчилигида солиқ идоралари томонидан киритилган соддалаштирилган тартибда корхоналарни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризалар кўриб чиқилди. Кўрилган ишлар бўйича суднинг тегишли ҳал қилув қарорлари қабул қилинди.

Суд мажлисида эътибор иқтисодий жиҳатдан ночор хўжалик юритувчи субъектларни инқироздан чиқариш ёки истиқболсизларини тугатиб, ўрнига соғлом мулк секторини ташкил этишга қаратилди.

Сабаби самарасиз фаолият юритадиган, истиқболсиз корхона ва ташкилотлар давлат ва жамият манфаатларига, шу жумладан, уларнинг кредиторлари манфаатларига сезиларли даражада зарар етказади.

Ушбу тоифадаги ишларни ҳал этиш жараёнида аниқланган қонун бузилишлар юзасидан айбдор шахсларга нисбатан таъсир чоралари қўлланилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!