» » Фориш туман иқтисодий суди банкротликка оид сайёр суд мажлиси ўтказди

Фориш туман иқтисодий суди банкротликка оид сайёр суд мажлиси ўтказди

04 октябрь 2022 г 753 Комментарии: 0

Фориш туман иқтисодий суди томонидан очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик” тўғрисидаги қонун ижроси юзасидан, Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан корхоналарни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш тўғрисида берилган даъво аризалар кўриб чиқилди.        

Маълумки, самарасиз фаолият юритадиган, истиқболсиз корхона ва ташкилотлар давлат ва жамият манфаатларига, шу жумладан, уларнинг кредиторлари манфаатларига сезиларли даражада зарар етказади.

Шундай экан, бундай хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини ўз вақтида тугатиш ёки соғломлаштириш суд бошқарувчиларининг ишларни пухта ташкил этишларига чамбарчас боғлиқ  ҳисобланади.

Бугун давлат томонидан тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун кенг кўламли имкониятлар яратилган.

Бироқ, баъзи тадбиркорларнинг мавжуд имкониятлардан ўринли фойдаланмай, ўзининг солиқ органлари олдидаги мажбуриятини бажармаслиги дилни хира қилади.

Судлар томонидан кўриб чиқилаётган иқтисодий ишларда аниқланган ҳолатлар бунинг исботидир.       

Ҳозирги кунда Фориш туман иқтисодий суди томонидан банкротликка доир ишларнинг кўрилиши ҳамда банкрот деб эътироф этилган корхоналарни тугатишга оид 5 та аризалар кўриб чиқилган бўлиб, уларнинг барчаси банкрот деб топилган.1 та иш бўйича давлат бюджетига 400.000.000 сўм солиқ қарздорлиги тўланилиши таъминланган.  

Ушбу тоифадаги ишларни ҳал этиш жараёнида аниқланган қонун бузилишлар юзасидан айбдор шахсларга нисбатан 1 та таъсир чоралари қўлланилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!