Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти куз-қиш мавсумига тайёрми
23 ноябрь 2023 г 373 Комментарии: 0
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ фаоллари билан жойларга чиқиб, куз-қиш мавсуми доирасида амалга оширилган ишларни кўздан кечиришди.
Дастлаб, вилоятдаги штаб фаолияти, Жиззах шаҳридаги кўпқаватлик уйлар ва Шароф Рашидов туманидаги ижтимоий соҳа объектларига борилди.
Вилоят бўйича жами шаҳар ва туманлардаги 6 та марказий, 5 та махаллий қозонхоналар жами 11 та қозонлар иш фаолият кўрсатиб 106 та кўпқаватлик уйлар ва 9 та ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик энергиясини етказиб бермоқда.
Жиззах шаҳар “Заргарлик” маҳалласидаги 29 та кўп қаватли уйлар 1 400 та хонадонларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш мақсадида, Республика бюджетидан дастлаб қиймати 24,9 млрд. сумга янги ЛК-1-сонли қозонхона қурилиб фойдаланишга топширилди.
Инвестиция дастурига киритилган, Жиззах шаҳар “Иттифоқ”маҳалласи ҳудудидаги 31 та кўп қаватли уйлар учун маҳаллий ЛК-8-сонли қозонхонасини 15,1 млрд. сўмга 1 та янги қозонхона ва 5,1 км. иссиқлик тармоқлари қурилиш монтаж ишлари якунланган.
Ушбу қозонхонанинг қурилиш лойиҳасини амалга оширилиши натижасида, 31 та кўп квартирали уйлардаги 1215 та хонадон марказлашган иссиқлик энергияси билан таъминланади.
2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, 1,1 млрд сўм бюджет маблағлари ҳисобидан Жиззах шаҳар, Дўстлик, Зомин, Зарбдор ва Ғаллаорол туманларидаги жами 8 та қозонларда табиий газ ва кўмирга мослаштирилган қозонлар ўрнатиш ва 0,95 км. иссиқлик тармоқлари тортиш ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, мукаммал таъмирлаш бўйича 6 та қозонларда 0,70 км иссиқлик тармоқларини таъмирлаш амалга оширилган.
Жорий таъмирлаш бўйича 2 та қозонларни алмаштириш 0,25 км иссиқлик тармоқларини таъмирлаш амалга оширилган.
Ҳудудлардаги эски трансформаторлар ўрнига янгиси ўрнатилмоқда. Вилоят кўмир омборида захира яратилиб, ташкилот раҳбари берган маълумотга кўра кўмир захираси етарли.
Куз-қиш мавсумига ёзда бошланган тайёргарлик талаб даражасида десак хато бўлмайди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!