» » Бахмалликлар бахтиёр

Бахмалликлар бахтиёр

21 июль 2023 г 421 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан Бахмал туманида 2023 йилда амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида вилоятдаги оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари жойларга бориб амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишишди.

Бахмал туманида 2023 йилда 6 та Дастурлар доирасида 113 та объектларда 201,7 млрд сўмлик қурилиш – таъмирлаш ишлари амалга оширилиши кўзда тутилган. Жумладан, 48 та объектларда 24,7 млрд сўмлик қурилиш – тамирлаш ишлари бажарилади.

2023 йилга мўлжалланган Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш Дастурига асосан 68,2 млрд сўмлик ишлари бажарилади.

“2023 – 2025 йилларда Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ – 146 – сон қарорига асосан вилоят аҳолиси учун энг зарур ва аҳамиятли томони ижтимоий инфратузилма объектлари ва коммуникациялар ҳолатини янада яхшилаш учун Республика бюджетидан 205 та объектларга 406,2 млрд сўм маблағлар ажратилган.

Маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш Дастурига асосан 20 та объектларга 34,2 млрд сўм маблағ ажратилган. “Очиқ бюджет” Дастури доирасида 23 та объектларга 20,1 млрд сўм маблағ ажратилган.

“Менинг йўлим” лойиҳаси доирасида 8 та маҳалладаги умумий узунлиги 11,3 км бўлган 9 та кўчада 7,6 млрд сўмлик таъмирлаш ишлари бажарилади. Юқоридаги дастурларга асосан Бахмал туманида жорий йилда 76,5 км ичимлик суви, 47,7 км электр тармоқлари ва 4 та ижтимоий соҳа объектлари янгидан қурилади, 17 та трансформатор ўрнатилади, 239 км автомобиль йўллари, 11 та ижтимоий соҳа объектлари таъмирланади.

Албатта амалга оширилаётган мазкур ишлар туман аҳолисини фаровон турмуш кечириши йўлида амалга оширилаётгани тақсинга сазовордир.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!