» » Янгиланаётган Янгиобод

Янгиланаётган Янгиобод

20 апрель 2023 г 433 Комментарии: 0

Янгиобод туманида 2022 йилда улкан қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Туманда 2022 йилда 3 та Дастурлар доирасида жами 25,2 млрд сўмлик қурилиш – таъмирлаш ишлари бажарилди.

Хусусан, 2022 йил 22 январдаги Инвестиция Дастурига асосан 7 та объектда 13,1 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиб, 7 та объектлар фойдаланишга топширилди.

“Обод қишлоқ” дастури асосида “Совот” ва “Шодлик” маҳаллаларига барча манбалар ҳисобидан 10 млрд сўмлик ободонлаштириш ишлари бажарилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 635 – сонли қарорига асосан туманга барча манбалар ҳисобидан 2,1 млрд сўм маблағ ажратилди ва ишлар амалга оширилди.

Туманда 2023 йилда 3 та Дастурлар доирасида жами 8,5 млрд сўмлик қурилиш – таъмирлаш ишлари амалга оширилиши кўзда тутилган.
Жумладан, Инвестиция Дастурига асосан 2 та объект учун жами 819 млн сўм маблағ, ПҚ – 408 – сонли қарорга асосан тумандаги 3 та объектлар учун 7,6 млрд сўм маблағлар ҳисобига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 635 – сонли қарорига асосан ишлар амалга оширилади.

Шунингдек, туманда мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, ички йўлларни таъмирлаш бўйича 4 та таклифлар ғолиб деб топилди ва ушбу объектларни таъмирлаш учун 4 млрд сўм маблағ ажратилди.

Жорий йилда ҳам “Ташаббусли бюджет” тартиби асосида туманга жами 6,4 млрд сўм, шу жумладан 1 ва 2 мавсумларга 3 млрд сўмдан ҳамда вилоят, туман бюджетидаги эркин қолдиқ маблағлар ҳисобидан 424 млн сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!