Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Обод бўлaётгaн Шaроф Рaшидов номи берилгaн тумaн
21 февраль 2023 г 621 Комментарии: 0
Шароф Рашидов туманида 2022 йилда улкан қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Туманда 2022 йилда 3 та Дастурлар доирасида жами 110 млрд сўмлик қурилиш – таъмирлаш ишлари бажарилди.
Хусусан, 2022 йил 22 январдаги Инвестиция Дастурига асосан 19 та объектда 65 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиб, 13 та объектлар фойдаланишга топширилди.
“Обод қишлоқ” дастури асосида “Хайробод”, “Каттақишлоқ” ва “Олмачи” маҳаллаларига барча манбалар ҳисобидан 32,5 млрд сўмлик ободонлаштириш ишлари бажарилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 635 – сонли қарорига асосан туманга барча манбалар ҳисобидан 12,2 млрд сўм маблағ ажратилди ва ишлар амалга оширилди.
Туманда 2023 йилда 3 та Дастурлар доирасида жами 129,7 млрд сўмлик қурилиш – таъмирлаш ишлари амалга оширилиши кўзда тутилган.
Жумладан, Инвестиция Дастурига асосан 14 та объект учун жами 64,6 млрд сўм маблағ, ПҚ – 408 – сонли қарорга асосан тумандаги 30 та объектлар учун 65 млрд сўм маблағлар ҳисобига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 635 – сонли қарорига асосан ишлар амалга оширилади.
Шунингдек, “Ташаббусли бюджет” доирасида туман 2022 йилда 24 та таклифларда ғолиб деб топилди ва ушбу объектларни таъмирлаш учун 23,7 млрд сўм маблағ ажратилди.
Давлатимиз раҳбарининг 10 февраль куни вилоятимизга ташрифида берилган топшириққа асосан инфратузилма билан боғлиқ муаммолар, ички йўллар, ичимлик ва оқова сув, электр энергияси ва газ таъминоти, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда кўп қаватли уй-жойларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича республика ишчи гуруҳи шаҳар, туманларда ўрганиш ўтказмоқда.
Туман ҳокими бошчилигида туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, фаоллар, депутатлар биргаликда тумандаги ҳар битта маҳалладаги мавжуд муаммоларни ўрганиб чиқади ва республика ишчи гуруҳига тақдим этади.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!