» » Обод бўлаётган Зарбдор замини

Обод бўлаётган Зарбдор замини

15 апрель 2023 г 605 Комментарии: 0

Зарбдор туманида ўтган 2022 йилда кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Жорий 2023 йилда ҳам туманда аҳолини узоқ йиллар давомида қийнаб келаётган муаммолар ҳал этилиши бўйича ишлар бошлаб юборилди.

Виоят ҳокимлиги Ахборот хизмати бошчилигида вилоятдаги оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ижтиомий тармоқ фаоллари билан мазкур ишларнинг бориши билан жойига чиқиб танишиб, ўрганишди.

Зарбдор туманида 2022 йилда 3 та Дастурлар доирасида жами 40,1 млрд сўмлик қурилиш – таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Жумладан, 2022 йил 22 январдаги Инвестиция Дастурига асосан 8 та объектда 21,9 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиб фойдаланишга топширилди.

“Обод қишлоқ” дастури асосида “Андижон”, ва “Адиробод” маҳаллаларида 12,4 млрд сўмлик ишлар бажарилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 635 – сонли қарорига асосан ичимлик суви, электр энергия, ички йўллар ва бошқа инфратузилма объектлари билан боғлиқ долзарб масалаларни ҳал этиш учун 4,1 млрд маблағ ишлатилди.

Туманда 2023 йилда 3 та Дастурлар доирасида жами 18 млрд сўмлик қурилиш –таъмирлаш ишлари амалга оширилиши кўзда тутилган.

Хусусан, 2022 йил 30 декабрдаги Инвестиция Дастурига асосан жами 1,3 млрд сўм маблағ ажратилган бўлиб, ушбу маблағ эвазига Зарбдор туманидаги “Керез”, “Мустақиллик қуёши”, “Истиқбол”, “Тараққиёт”, “Наъмуна”, “Бахт”, “Мустақиллик”, “Наъмуна” ҳамда “Оқар” СИУ ҳудудларида 10 км коллектор тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган.

Президентимизнинг қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш мақсадида қабул қилинган ПҚ – 408 – сонли қарорига асосан тумандаги 15 та объектлар учун 9,7 млрд сўм маблағ ажратилган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 635 – сонли қарорига асосан “Шодлик” маҳалласида 1,5 км электр узатиш тармоқлари реконструкция қилинади ва 122 та темир – бетон таянчлар ўрнатилади.

Вилоят  ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!