» » Дўстлик туманига бир назар

Дўстлик туманига бир назар

14 март 2023 г 769 Комментарии: 0

Дўстлик туманида ўтган 2022 йилда кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Жорий 2023 йилда ҳам туманда аҳолини узоқ йиллар давомида қийнаб келаётган муаммолар ҳал этилиши бўйича ишлар бошлаб юборилди.

Виоят ҳокимлиги Ахборот хизмати бошчилигида вилоятдаги оммавий ахборот воситалари вакиллари билан мазкур ишларнинг бориши билан жойига чиқиб танишиб, ўрганишди.

Дўстлик туманида 2022 йилда 2 та Дастурлар доирасида жами 21 млрд сўмлик қурилиш – таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Жумладан, 2022 йил 22 январдаги Инвестиция Дастурига асосан 6 та объектда 13,7 млрд сўмлик ишлар бажарилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 635 – сонли қарорига асосан ичимлик суви, электр энергия, ички йўллар ва бошқа инфратузилма объектлари билан боғлиқ долзарб масалаларни ҳал этиш учун туманга барча манбалар ҳисобидан 7,2 млрд сўм маблағ ажратилиб ишлар якунига етказилди.

Шунингдек, туманда мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, ички йўлларни таъмирлаш бўйича “Ташаббусли бюджет” доирасида 11 та таклифлар ғолиб деб топилди ва ушбу объектларни учун 6,7 млрд сўм маблағ берилди.

Туманда 2023 йилда 3 та Дастурлар доирасида жами 4,2 млрд сўмлик қурилиш – таъмирлаш ишлари амалга оширилиши кўзда тутилган. Хусусан, 2022 йил 30 декабрдаги Инвестиция Дастурига асосан 1,2 млрд сўмга “Хўжам Исроилов”, “Янги тараққиёт” ва “Жиззах остонаси” фермер хўжаликлари уюшмалари ҳудудларида ёпиқ-ётиқ дренаж тармоқлари қурилади.

Президентимизнинг қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш мақсадида қабул қилинган ПҚ – 408 – сонли қарорига асосан тумандаги 2 та объектлар учун 3 млрд сўм маблағ ажратилган.

Шу жумладан, 3 млрд сўмга Дўстлик Марказий сув иншоотидан “Саритепа” маҳалласи сув иншоотига борувчи 3,5 км магистрал сув қувурлари реконструкция қилинади ва 1 та хлорлаш ускунаси ўрнатилади, маҳалла ҳудудидаги 6 та кўчаларда яшовчи аҳоли учун 4 км ичимлик суви тармоғи қурилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 635 – сонли қарорига асосан “Боғзор” маҳалласига 37 та темир – бетон таянчлар қўйилиб, 1 та трансформатор ўрнатилади.

Юқорида қайд этилган чора-тадбирларга қўшимча тумандаги сектор раҳбарларининг шахсий ташаббуслари билан аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш учун 26 та объектларда 12,4 млрд сўмлик қурилиш, таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари бажарилади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!