» » Жиззах политехника институти ректори Хитойнинг Транспорт логистикаси соҳа директорини қабул қилди

Жиззах политехника институти ректори Хитойнинг Транспорт логистикаси соҳа директорини қабул қилди

24 ноябрь 2023 г 302 Комментарии: 0

Жиззах политехника институтида институт ректори А.Усманкулов бошчилигида Хитой Халқ Республикасининг Нанкин транспорт технологиялари касб-ҳунар институти Транспорт логистикаси соҳа директори Ma Yaowen бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Тадбир давомида институт ректори А. Усманкулов ушбу ташриф икки тараф ҳамкорлигининг бошланғич нуқтаси эканлигини таъкидлаб ўтди ва ҳозирги кундаги фаолиятни янада ривожлантириш бўйича таклифлар билдирди.

Шунингдек, тадбир давомида келажакда бошқа йўналишларда профессор-ўқитувчилар алмашинуви, талабалар мобиллиги ва илмий лойиҳаларда биргаликда фаолият олиб бориш ва алоқаларни янада мустаҳкамлаш бўйича музокаралар ўтказилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!