» » Жиззахда “Устоз-шогирд анъаналари” номли ижодий ишлар кўргазмаси бўлиб ўтди

Жиззахда “Устоз-шогирд анъаналари” номли ижодий ишлар кўргазмаси бўлиб ўтди

22 июнь 2022 г 515 Комментарии: 0

Жиззах Давлат педагогика институти Физика ва техноологик таълим факультети Тасвирий саънат ва мухандислик графикаси кафедраси томонидан ташкиллаштирилган “Устоз-шогирд анъаналари” номли ижодий ишлар кўргазмасида иқтидорли талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг йил давомида қилинган ижодий ишлари намойиш этилди.”Ёшлар ойлиги доирасида ўтказилаётган ижодий ишлар кўргазмасинининг расмий қисмини институт ректори Ш.Шарипов очиб берди.
-Бугунги кўргазмада институтда таҳсил олаётган талаба ёшларимиз билан бир қаторда профессор-ўқитувчиларнинг бир сўз билан айтганда ижодкорларнинг 100 дан ортиқ ижод маҳсули намойиш этилмоқда,- дейди институт ректори Ш.Шарипов – Кўргазмада юртимиз гўзаллиги, кейинги йилларда бўлаётган ўзгаришлар акс этган ижодий ишларни, намуналарни кўрдик. Ўзида табиат ажойиботларини, эзгу хислатларни ҳис қилиб, уни ранг-тасвирда ифодалашга уринган, қалбида ватанга муҳаббати бор, қўли билан гўзаллик яратувчиларига фақат омад тилайман.
Кўргазма давомида меҳмонлар талаба ёшларнинг ижодий ишлари билан бирма-бир танишиб чиқишди. Ўз навбатида иштиркочилар ҳам ижодий ишлари ва ютуқлари тўғрисида маълумот беришди. Олийгоҳ ҳовлисида ташкил этилган кўргазмада 500 дан ортиқ ёшлар ва санъат шайдолари қатнашди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!