Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах давлат педагогика институти янги ректори таништирилди
17 февраль 2020 г 5 034 Комментарии: 0
Хабарингиз бор бир ненч кун аввал ҳукумат қарори билан юртимизда фаолият олиб бораётган бир неча олийгоҳ ректорлари ишдан олинди.
Жумладан, Жиззах давлат педагогика институти ректори Абдуғани Жуманазарович Холбеков ўрнига Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори Шавкат Сафарович Шарипов тайинланди.
Шу муносабат билан Жиззах давлат пеагогика иститути кичик мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдуваҳидов, Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев, вилоятдаги барча ташкилот ва бошқармалар раҳбарлари, фаоллар институт жамоаси иштирок этди.
Йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Абдуваҳидов ислоҳотлар, хусусан Жиззах вилоятида бўлаётган ўзгаришларга алоҳида тўхталди.
- Ҳар биримизнинг юрагимизда оддий бир ният бор, у ҳам бўлса фарзандларимизнинг бахт-у камолини кўриш, уларни юртга наф келтирадиган илмли, зеҳнли қилиб вояга етказишдир. - Афсуски бугун Олий таълим тизимида олиб борилаётган ишлар қониқарсиз, таълим сифати жуда паст. Биз бугун тайёрлаётган кадрлар талабга жавоб бермайди. Коррупция ботқоғига ботиб ўзимиз ҳам ёшларни шунга ўргатаяпмиз. Унутманг раҳбар хатоси кечирилади, лекин хиёнати эмас... Коррупция – хато эмас, хиёнатдир. Таъбир жоиз бўлса шундай дейман биз “ўтмас матоҳ ишлаб чиқарадиган компания”ларни таг томири билан йўқ қилмас эканмиз кўзлаган мақсадимизга эриша олмаймиз.
Шундан сўнг, вилоят ҳокими Э.Салиев сўзга чиқиб давлат раҳбарининг 24 январь Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида Олий таълим тизими тўғрисидаги ҳақли эътирозларига тўхталди. Шунингдек, вилоят ҳокими ўз сўзида жорий йилнинг январь ойида айнан Жиззах давлат педагогика институти фаолиятини ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил этилганлигини таъкидлади.
Ишчи гуруҳи тақдим этган маълумотларга кўра, олийгоҳдаги Иформатика ва технологиялар, Ўзбек тили ва адабиёти, Бошланғич таълим факультетларида талабалар давомати қониқарсиз эканлиги, ҳаттоки дарсга келаётган профессор ўқитувчиларнинг машғулотларга тайёр эмаслиги, талабалар ўртасида ўтказилган сўровномаларга кўра профессор ўқитувчиларининг 70 % фаолиятига қониқарсиз баҳо қўйилганлигини айтиб ўтди. - Очиқасига таъмагирлик ва адолатсиз баҳолаш ҳолатлари ҳали ҳамон учраётгани ва буни кўпчилик раҳбар ходимлар кўриб кўрмасликка олаётганини қандай баҳолаш мумкин, дейди Жиззах вилояти ҳоким Э.Салиев.
Йиғилишда, шунингдек Жиззах давлат педагогика институти ректори Ш.С.Шарипов ҳам ўз фикрларини билдириб, унга берилган ишончни албатта оқлашини, таълим сифатини юқорига чиқариш борасида ўзининг бир неча таклифларини ҳам билдириб ўтди.
–Таълимда ахборот технологияларини жорий қилсак, демак биз интизом ва бошқа масалаларни ҳам ўз ўрнига қўя оламиз. Сўзи, фикри ва амали бир хил зиёли кадрларни ёнимда бўлишларни истайман. Албатта, коррупцияни олдини олишда сафимизда мана шу талабларга жавоб берадиган ҳамкасблар билан кўзлаган мақсадга эришамиз.
Йиғилиш сўнгида институт раҳбариятига ўн кун муддат ичида кўрсатилган камчиликлар юзасидан ўрганиш олиб борилиши ва бу ҳақда батафсил маълумот берилиши билдирди.
Жиззах давлат педагогика институти ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!