Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах давлат педагогика институтида “Конституция –Бош қомусимиз“ мавзусида тадбир ўтказилди
07 декабрь 2019 г 1 481 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан Жиззах давлат педагогика институти Маданият саройида тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда институт профессор ўқитувчилари ва талаба ёшлар иштирок этишди.
Жиззах давлат педагогика институти ректори А. Холбеков тантаналимаросимда нутқ сўзлаб, Конституциянинг ҳар бир давлатдаги ўрни, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўзига хос жиҳатлари, унга асосланган қонунларнинг моҳияти ва уларнинг аҳоли турмуш фаровонлигини оширишдаги аҳамияти ҳақида батафсил сўз юритди.
Шу билан бирга,жумладан, талаба ёшлар ҳам Бош қомусимизда кўрсатилган мажбуриятларни қай даражада бажаришаётганлиги,ҳуқуқлардан қандай фойдаланаётганлигига ҳам алоҳида тўхталди.
Шундан сўнг йил давомида ютуқларга эришган фаол ўқитувчи ва талабалар эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
Байрам тантанаси олийгоҳ бадиий дастаси томонидан тайёрланган махсус байрам концерти билан якунланди.
Жиззах давлат педагогика институти Матбуот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!