» » Талабалардан “турли жамғармаларга “ мажбурий пул йиғишга йўл қўйилмайди

Талабалардан “турли жамғармаларга “ мажбурий пул йиғишга йўл қўйилмайди

24 январь 2020 г 1 077 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 23 январ куни @ hazratikursdosh телеграм канали орқали А.Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институтида талабаларнинг ҳар ойда 2300 сўмдан “спорт жамғармасига” деб пул йиғилаётгани тўғрисидаги мурожаати эълон қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан институт маъмурияти жамоатчилик кенгаши билан ҳамкорликда ишчи гуруҳ тузилиб, вазиятга ойдинлик киритилди.

Маълум бўлишича, институтда  ташкил этилган “Спорт клубига”га  аъзо талабалардангина аъзолик бадали йиғилади. “Спорт клубига” аъзолик бадалларини шакллантириш, ҳомийлик ва бошқа турдаги маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида (Олий таълим муассасалари учун ) Низомга кўра “Спорт клуб аъзоси спорт клуб низомини тан олиб, унинг мақсад ва вазифаларини англаб етган, ўз ихтиёри билан кўнгилли сифатида аъзолигини билдирган шахс сифатида  ҳар ой белгиланган миқдорда аъзолик бадалини тўлаб боради. 

Бугунги кунга келиб олийгоҳда таҳсил олаётган талабаларнинг 12% фоизи “спрот клуби”га аъзо бўлган. Низомга кўра клубга аъзо талаба бир йилда бир марта  23000 (йигирма уч минг) сўм аъзолик бадали тўлаши лозим. Жиззах давлат педагогика институти раҳбарияти “Спорт клубига” аъзо бўлмаган талабалардан мажбурий пул йиғими бўлмаганлигини, шу ҳолат юз берган тақдирда ҳам кескин чора кўрилишини маълум қилади.

Ҳолат юзасидан олийгоҳ ректори А.Холбеков ва ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича проректор С.Назарқосимов   ҳамда тузилган ишчи гуруҳ аъзолари гуруҳ сардорлари ва талабалар билан алоҳида алоҳида суҳбатлашган.

Талабаларга ҳар қандай салбий ҳолатлар рўй берса,  институт ректорига мурожаат қилишлари ёки  “Ректор ва талаба” расмий телеграм канали ботига аноним тарзда хабар юборишлари мумкинлиги эслатиб ўтилган.

                                                      Жиззах давлат педагогика институти ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!