» » Зомин туманида «Жаҳолатга қарши маърифат» мавзусида тадбир ўтказилди

Зомин туманида «Жаҳолатга қарши маърифат» мавзусида тадбир ўтказилди

25 ноябрь 2023 г 214 Комментарии: 0

Зомин туман Қайирма маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Ёшлар маркази мажлислар залида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш бўйича «Жаҳолатга қарши маърифат» мавзусида тадбир ўтказилди.

Унда тумандаги давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Л.Ахмаджонов, вилоят ИИБ ТEҚКБ бўлим бошлиғи Ж.Қўшбоқов, Дин ишлари бўйича Қўмитанинг Зомин тумани бош мутахассиси А.Абиловлар томонидан йиғилиш иштирокчиларига диний экстремизм, терроризм ва миссионерликнинг салбий оқибатлари ва бу иллатларнинг инсоният ҳаётига таҳдиди тўғрисида тушунчалар берилди ва «Тинчлик қадри» номли видеоролик намойиш этилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!