» » Жиззах вилоятида экспортёр компаниялар учун сервис ва тренинг маркази ташкил этилади

Жиззах вилоятида экспортёр компаниялар учун сервис ва тренинг маркази ташкил этилади

25 ноябрь 2023 г 225 Комментарии: 0

BMB HOLDING компанияси Бош офисида Хитойнинг Alibaba.com компанияси вакиллари билан ўзаро манфаатли учрашув ташкил этилди.

Мулоқот аввалида меҳмонлар BMB HOLDING фаолияти, Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим тармоқларида амалга ошираётган йирик ишлаб чиқариш, экспортга йўналтирилган инвестиция дастурлари тақдимоти билан таништирилди. Жумладан, хитойлик ишбилармонларга компаниянинг заъфарон етиштириш, сақлаш ва экспорт қилиш, ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва чуқур қайта ишлаш йўналишидаги йирик лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Учрашувда Ўзбекистонда онлайн савдо платформасини оммалаштириш, Жиззах вилоятида экспортёр компаниялар учун сервис ва тренинг марказини ташкил этиш орқали ВМВ ва Alibaba.com ўртасидаги шерикчиликни стратегик ҳамкорлик даражасида олиб бориш вазифалари муҳокама қилинди.

   

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!