Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Миср Жиззахда қанд лавлаги етиштиришни йўлга қўйиши мумкин
02 июнь 2023 г 773 Комментарии: 0
Учрашувда Миср инвестициялари иштирокида Ўзбекистонда қанд лавлагини етиштириш ва шакар ишлаб чиқариш борасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.
Ўзбекистонга 2022 йилда умумий қиймати 2,2 млрд долларга тенг кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилинган бўлиб, унинг асосий қисмини гўшт ва дон маҳсулотлари, кунгабоқар ёғи ҳамда шакар ташкил этган.
Ушбу ҳамкорлик лойиҳаси учун Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани ва Тошкент вилояти Оҳангарон туманида ер майдонлари билан танишиш таклиф этилди. Orascom Investment Holding компанияси вакиллари лойиҳанинг дастлабки фазасида тахминан 200-300 млн доллар миқдорида инвестиция киритилиши, 30-50 минг гектар ер майдонида қанд лавлаги етиштирилиши режалаштирилганини маълум қилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!