» » Зафаробод туманининг маҳалласи «Обод хонадон», «Обод кўча» ва «Обод маҳалла» дастури доирасида обод қилинмоқда

Зафаробод туманининг маҳалласи «Обод хонадон», «Обод кўча» ва «Обод маҳалла» дастури доирасида обод қилинмоқда

27 ноябрь 2023 г 293 Комментарии: 0

Зафаробод туманининг Самарқанд маҳалласи «Обод хонадон», «Обод кўча» ва «Обод маҳалла» дастури доирасида обод қилинмоқда.

Сектор раҳбари Ғайрат Қодиров мазкур маҳаллада болиб, ҳудудда амалга оширилаётган ушбу ишларнинг бориши билан танишди. Маҳалла фаоллари ва туман мутасаддилари билан бирга режаланган ишларнинг бориши муҳокама қилинди. Мавжуд камчиликлар кўрсатилиб, уларни қисқа муддатда бартараф этиш, иш суръатини янада ошириш лозимлиги қайд этилди.

Таъкидлаш жоиз, дастур доирасида маҳалла фуқаролар йиғини учун янги бино ҳамда профилактика инспекторига хизмат уйи бунёд этилмоқда. Мазкур бунёдкорликлар билан бирга ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик тизимидаги муаммоларни бартараф этиш, аҳолини ичимлик суви, электр энергияси ва табиий газ билан барқарор таъминлаш ишлари давом этмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!