Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ой бошидан 500 дан ортиқ автотранспорт жарималари ундирилди
28 ноябрь 2023 г 254 Комментарии: 0
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилган, ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилиш амалиёти жорий қилинган.
Айрим ҳуқуқбузарлар жаримани имтиёзли муддат у ёқда турсин, ихтиёрий муддатда ҳам тўлашдан бўйин товлайди. Аксарият ЙҲХБ органлари томонидан қўлланилган жарималар 60 кун муддат ўтгандан сўнг мажбурий ундирувга қаратилади.
Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Ш.Рашидов туман бўлими томонидан жорий йилнинг ноябрь ойида ЙҲХБ органлари томонидан қўлланилган 509 та 250 млн. сўмлик жарималар ундирилган бўлса, 36 та автотранспорт воситалари жарима майдончаларига жойлаштирилди.
Жарималар ўз вақтида тўланиб борилганда, ушбу автомобиллар хатланмаган ва бундай ортиқча ҳаракатлар қилинмаган бўлар эди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!