» » Банк  ходимлар учун “Коррупция - ривожланишимизга тўсиқ”  мавзусида семинар ўтказилди

Банк  ходимлар учун “Коррупция - ривожланишимизга тўсиқ”  мавзусида семинар ўтказилди

30 ноябрь 2023 г 328 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси томонидан Миллий банк Жиззах вилояти бош бошқармаси биносида  “9 декабрь Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан  банк  ходимлар ўртасида “Коррупция - ривожланишимизга тўсиқ”  мавзусида семинар ўтказилди.

Семинар давомида банк ходимларига коррупция, порахўрлик тушинчаси,  коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари ва механизмлари, коррупцияга қарши ички назорат тушинчаси, мақсади, иштирокчилари ва тартибга солиш асослари, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш соҳасининг асосий йўналишлари, коррупцион ҳаракатлари учун интизомий, жиноий жавобгарлик, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини такомиллаштириш, коррупцияга қарши жамоатчилик фикри ва хулқ-атворини шакллантириш юзапсидан тушинчалар бериб, коррупциянинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот ўтказилди.

Шунингдек, бу каби учрашув, “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки Жиззах филиалида ҳам ўтказилди. 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!