» » Жиззах вилоят солиқ бошқармасида «Очиқ эшиклар куни» ўтказилди

Жиззах вилоят солиқ бошқармасида «Очиқ эшиклар куни» ўтказилди

01 декабрь 2023 г 387 Комментарии: 0

Жиззах вилоят солиқ бошқармасида солиқ хизмати органларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, коррупциявий хатарларни олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида «Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ» мавзусида «Очиқ эшиклар куни» тадбири ўтказилди.

Унга Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг Жиззах филиали профессор-ўқитувчилари, талабалари, маҳаллий ва республика оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар таклиф этилди.

Дастлаб,бошқарманинг етакчи мутахассислари талаба-ёшлар билан суҳбат қилиб, солиқчилик, унинг машаққатлари ва шарафли касб эканлигини таъкидлаб, солиқ ходими бўлиш учун ватанни севиш, фидойилик зарурлиги, фанларни чуқур ўзлаштириш ва иқтисодий билимини ошириш лозимлигини айтиб ўтдилар.

Солиқчилар ёшларга солиқчининг одоб-аҳлоқ қоидалари, « Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи» тамойили асосида ишлаши лозимлиги ҳақида тушунча бердилар. Шундан сўнг иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!