Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Солиқчилар Дўстлик туманидаги тадбиркорлик субъектлари билан учрашдилар
25 ноябрь 2023 г 360 Комментарии: 0
Жиззах вилояти солиқ бошқармасида тизимда коррупцияга йўл қўймаслик, солиқ хизмати ходимларининг касб одоби, солиқ текширувларини ўтказишда холислик тамойилига риоя этиши борасида профилактик тадбирларни амалга оширмоқдалар.
Вилоят солиқ бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими ходимлари ва Дўстлик тумани солиқ инспекцияси ходимлари билан биргаликда тумандаги тадбиркорлик субъектлари билан юзма-юз учрашдилар.
Улар тадбиркорларга ҳар бир солиқ идораси вакили, солиқ тўловчилар билан мулоқот давомида коррупция ва тамагирлик ҳолатларига йўл қўймаслиги, тадбиркорлар билан хушмуомалада бўлиши, хизмат ваколатлари доирасидан ўз шахсий манфаати йўлида фойдаланмасликлари бўйича атрофлича тушунчалар бердилар.
Тадбиркорлар учун солиқ ходимлари томонидан таъмагирлик ҳолатлари кузатилган тақдирда ишонч телефон рақамлари ва телеграм бот каналларини ўзида акс эттирган буклет ва брошюралар тарқатилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!