Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасой туманидаги 4-секторга қарашли маҳалла фуқаролари йиғинида муаммолар ҳал этилмоқда
02 декабрь 2023 г 232 Комментарии: 0
Арнасой туманидаги 4-секторга қарашли «Бўстон » маҳалла фуқаролари йиғинида сектор раҳбари ва маҳалла еттилиги ҳамкорлигида ҳудуддаги муаммолар ҳал этилмоқда.
Куни кеча туман 4-сектор раҳбари маҳалла еттилиги ва кўча оқсоқоллари билан учрашди. Унда маҳаллани обод қилиш, қиш мавсумини талофатсиз ўтказиш, фуқароларга имтиёзли кредитлар ажратилишига кўмаклашиб, ҳудудда тикувчилик, чорвачилик, томорқачилик ва бошқа кўплаб даромадли тармоқларни йўлга қўйилиши борасидаги масалалар муҳокама қилинди.
Асосийси, бундай эзгу ҳаракатлар жойлардаги муаммоларни тезкорлик билан ечиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами учун муносиб даромад манбаини яратиш ҳамда ҳудудларда тадбиркорлар сонини ошириш ва шу орқали ишсизлар сонини камайтиришда ўз самараси бермоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!