» » Зомин туманида янгиланган оилавий шифокорлик пункти фойдаланишга топширилди

Зомин туманида янгиланган оилавий шифокорлик пункти фойдаланишга топширилди

12 декабрь 2023 г 277 Комментарии: 0

Зомин туманидаги  «Жолоир» оилавий шифокорлик пункти ўзига хос тарихга ва улкан аҳамиятга эга маскан ҳисобланади.
Бу янги мажмуа, яратилган имкониятлар самараси ўлароқ, ташриф буюрувчи беморлар учун умид ва нажот қўрғони бўлиб, уларнинг дардларига дармон бўлишда алоҳида аҳамият касб этади.

Ушбу улкан бунёдкорлик ишлари шахсан Президентимизнинг ташаббуслари орқали амалга оширилди. Барча замонавий шарт-шароитларни ўзида мужассам этган мажмуанинг қурилишида 280 млн. сўм маҳаллий бютжет маблағлари эвазига капитал таъмирланиб, қайта қуриш ишлари олиб борилди.

Шифо масканининг тўла янгиланган ҳолда, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиб ўз фаолиятини бошлаши туман аҳолиси учун ҳам қувончли ҳабар бўлди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!