Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Қарор мазмун моҳиятига бағишланди
13 декабрь 2023 г 397 Комментарии: 0
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Жиззах вилоят шўъбаси, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти бошқармаси томонидан Арнасой, Мирзачўл ва Пахтакор туманларида навбатдаги ўқув-семинарлар ташкил этилди. Ҳудудларда ўтган тадбирларда туман ҳокимининг мутасадди ўринбосарлари, туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими раҳбарлари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқаролар иштирок этмоқда.
Арнасой тумани ҳокимлигида ташкил этилган тадбирда иштирокчилар республика “Агробанк”идан бириктирилган вакил З.Эргашев, вилоят Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқарма бўлим бошлиғи Ш.Сулаймонов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бизнес омбудсман вакили девони ходими Т.Қурбонов, Савдо-саноат палатаси вилоят бошқарма бўлим бошлиғи Ғ.Абдусаломов томонидан давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 15 ноябрдаги қарори мазмун ва моҳиятига қаратилган маърузаларини катта қизиқиш билан тинглади.
– Президентимизнинг ушбу қарори асосида аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилиш мақсадида бир қатор устувор йўналишлар белгилаб берилган, – дейди вилоят Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқарма бўлим бошлиғи Ш.Сулаймонов. – Жумладан, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ўқитиш орқали уларнинг бизнес ташаббусларини молиявий ва консультатив қўллаб-қувватлаш тизимини йўлга қўйиш ва “оилавий тадбиркор – микробизнес – кичик бизнес – ўрта бизнес” занжири асосида уларнинг фаолиятини кенгайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, давлат дастурлари доирасида кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ, “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ ва бошқа ҳамкор тижорат банкларидан иборат молиявий тизим асосида қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликка ўқитиш, кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш ҳамда бизнес жараёнларининг барча босқичларда доимий ҳамкорлик қилишни ваколатли органлар ва тижорат банкларининг тадбиркорлик йўналишидаги электрон платформаларида амалга ошириш белгилаб қўйилган.
Ҳудудларда ўтган тадбирларда ўқув-семинар иштирокчиларининг мавзу юзасидан берган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!