» » Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Бахмал туманида ўқув-семинари ўтказилди

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Бахмал туманида ўқув-семинари ўтказилди

01 декабрь 2023 г 365 Комментарии: 0

Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш, жумладан, аҳолида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, уларнинг бизнес ташаббусларини молиялаштириш ва лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш бўйича яхлит тизим жорий этиш мақсадида 2023 йилнинг 15 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–366-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Бахмал туманида ўқув-семинари ўтказилди.

Ушбу семинар Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Жиззах вилоят шўбаси, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят бошқармаси ҳамкорликда ташкил этилди.

Семинар давомида қарор мазмун-моҳиятини аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига етказиш учун маъсул ходимлар томонидан батафсил тушунчалар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!