Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятида туризм соҳаси вакиллари учун қисқа муддатли малака ошириш курслари ташкил этилмоқда
30 май 2023 г 713 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирларии тўғрисида” ПҚ-135-сонли қарори 4 иловаси 47-банди ижросини таъминлаш мақсадида 2023-йил 19 майдан 25 майгача Зомин туризм ва сервис коллежида туризм соҳасидаги меҳмонхона, оилавий меҳмон уйлари, ҳостеллар маъсул ходимлари учун 24 соатга мўлжалланган ўқув семинари ўтказилди.
Ушбу ўқув семинарда давомида малакали мутахассислар томонидан туризм соҳасида тадбиркорликни ривожлантириш, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун сервис хизматларини сифатли ташкил этиш, янги турпакетларни жорий этиш ва маркетинг соҳаси бўйича тренинглар ташкил этилди.
Ўқув курсини мувафаққиятли тамомлаганлар учун Жиззах вилояти маданият ва туризм бошқармасидан сертификатлар билан тақдирланишди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!