Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » 8 ой давомида вилоятимизга 7500 дан ортиқ хорижий сайёҳлар ташриф буюрди
03 октябрь 2019 г 1 415 Комментарии: 0
Жиззах вилоятига жорий йилнинг 8 ойи давомида 7500 дан ортиқ хорижий сайёҳлар ташриф буюрган бўлиб, ўз ўрнида жойлаштириш воситаларининг сони ҳам кундан-кунга ошиб бормокда.
Вилоятда туризм соҳасида кадрларни тайёрлаш ва жойлаштириш воситаларида сервис хизматларини янада ривожлантириш борасида Буюк Британиянинг "PEARSON" компанияси вакиллари ҳамда вилоятда фаолият олиб бораётган меҳмонхона рахбарлари иштирокида семинар ташкил этилди.
Туризм соҳасининг ривожланишида соҳага кадрлар тайёрлаш ва сервис хизматлари сифатини ошириш алохида ўрин тутади.
Шу боис ҳозирда вилоят Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси томонидан биринчи навбатда сервис хизматлари сифатини ошириш бўйича бир қанча тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, меҳмон уйлари эгаларини ўқитиш, меҳмонхона ва хостеллардаги ходимларнинг малакасини ошириш бўйича ўкув семинарлари давомий ташкил этилмоқда.
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ ТУРИЗМНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!