Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » “PEARSON” компанияси вакиллари Жиззахда семинар-тренинг ўтказди
18 июнь 2019 г 2 185 Комментарии: 0
Буюк Британиянинг “PEARSON” компанияси вакиллари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий агентлиги ҳамда вилоят Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Жиззах шаҳридаги “KOMFORT KONTINENT” меҳмонхонасида вилоятда фаолият кўрсатиб келаётган меҳмонхона вакилларига семинар-тренинг ўтказилди.
Дастлаб, меҳмонлар Зомин туманидаги “Транспорт ва алоқа” коллежига ташриф буюришиб, коллеж маъмурияти билан учрашилди ва коллеж биноси кўздан кечирилди.
Компания вакиллари коллежда туризм йўналишида таҳсил олаётган ўқувчиларни Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар бошқармаси ҳамда Буюк Британиянинг “PEARSON” компаниясининг икки йиллик махсус дастур орқали туризм соҳасида ўқиш ташкил этилади. Туризм йўналишида таҳсил олган ўқувчиларга жаҳон стандартларига мос равишдаги диплом билан тақдирланадилар.
Шундан сўнг, меҳмонлар Жиззах шаҳридаги “KOMFORT KONTINENT” меҳмонхонасида вилоятда фаолият кўрсатиб келаётган меҳмонхона вакилларига семинар-тренинг ўтказилди. Семинар-тренинг ўтказишдан мақсад вилоятда фаолият кўрсатиб келаётган меҳмонхоналарга жаҳон стандартларига жавоб берадиган таҳсил олган ёшларни ўқитишда фикр алмашишдан иборатдир.
Жиззах вилоят туризмни ривожлантириш
ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси
ШОХРУХ АБДИМУРОДОВ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!