» » Форишда катта пул эвазига фуқарони АҚШга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Форишда катта пул эвазига фуқарони АҚШга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

20 декабрь 2023 г 272 Комментарии: 0

У фуқаронинг ишончига кириб, ундан 10 минг доллар олаётганда ушланган.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, унинг Фориш туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда фуқаро А.Х. фуқаро У.У.нинг ишончига кириб, уни 17 000 доллар эвазига Мексика давлати орқали АҚШга юборишини айтиб, шундан 10 000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!