Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиобод туманининг Баландчақир маҳалласида янги тикув цехи иш бошлади
21 декабрь 2023 г 246 Комментарии: 0
Янгиобод туманида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва улар учун янги иш ўринлари ташкил этиш борасида туман ҳокими бошчилигида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Бу каби саъй-ҳаракатлар натижасида бугун туманнинг Баландчақир маҳалласида янги тикув цехи иш бошлади.
Туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев янги очилган тикув цехига ташриф буюриб, бу ерда ишчиларга яратилган шароитлар ва иш жараёнлари билан танишиш баробарида тикувчи аёллар билан суҳбатлашди.
- «Хотин-қизларимизни касб-ҳунарли қилиш, улар учун иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Чунки аёл ҳунарли бўлса, уйида хотиржамлик, рўзғорида барака бўлади» - дея таъкидлади туман раҳбари.
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари эвазига ташкил этилган мазкур тикув цехи янги ва замонавий тикув машиналари билан жиҳозланиб, бунинг натижасида маҳалладаги 50 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.
Туман ҳокими ташаббускорлар ва маҳалла масъуллари билан суҳбатлашар экан, ушбу тикув цехи фаолиятини янада кенгайтириш ва иш ўринлари сонини 100 нафарга етказиш бўйича кўрсатмалар берди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!