» » Арнасойда ишчи гуруҳ йиғилиши ижтимоий соҳа объектларига қаратилди

Арнасойда ишчи гуруҳ йиғилиши ижтимоий соҳа объектларига қаратилди

21 декабрь 2023 г 248 Комментарии: 0

Арнасой туманида ижтимоий соҳа объектларда иситиши тизимларининг ишлаш ҳолати ва туман деҳқон бозорида ярмаркаларни ташкил этилганлиги, қиш-баҳор мавсумида туман аҳолисини ва ижтимоий соҳа муассасаларини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг захираси яратилганлиги назоратга олиш чора-тадбирлари борасида йиғилиш ўтказилди.

Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов бошчилигида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ўринбосари Жавлонов Шавкат Сардорович, Ички ишлар вазирлиги масъул ходими подполковник Ўткир Кутлиев, сектор раҳбарлари ҳамда ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Мазкур йиғилишда ижтимоий соҳа объектларида қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати бўйича кўмир маҳсулотларининг етказиб берилиш, электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, ичимлик суви, кўп қаватли уй-жойларнинг хизмат кўрсатиш бадаллари, ДХШ масаласи, озиқ-овқат маҳсулотларининг захира баъзаси каби масалаларга атрофлича тўхталиб ўтишди.

Ишчи гуруҳ бу каби масалалар юзасидан атрофлича ўрганишдан мақсад, туманда қиш мавсумини беталофат ўтказиш, аҳолида норозилик кайфияти юзага келишининг олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатлардан бири эканлиги қайт этилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!