Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасой туманидаги Зарафшон маҳалласининг янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди
13 декабрь 2023 г 379 Комментарии: 0
Бугунги кунда Арнасой туманида ҳам ўз биносига эга бўлмаган маҳаллаларда маҳалла бинолари янгидан қад ростлаб аҳолига топширилмоқда. Арнасой тумани Зарафшон маҳалласининг янги биноси ҳам фойдаланишга топширилди.
Тантанали маросимда туман ҳокими Хуршид Алимарданов, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ўринбосари Жавлонов Шавкат Сардорович, Ички ишлар вазирлиги масъул ходими подполковник Ўткир Кутлиев, 2-сектор раҳбари, туман Прокурори Хайрулла Газиев, туман ИИБ бошлиғи подполковник Рустам Умматқулов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норовлар иштирок этди.
Шунингдек, “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида барпо этилган маҳалла фуқаролар йиғини бугун маҳалла аҳли учун байрам шукуҳига уланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!