Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда 1-сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабул ўтказилди
01 декабрь 2023 г 357 Комментарии: 0
Арнасой тумани 1-сектор ҳудуди Дўстлик МФЙда ҳам туман ҳокими Хуршид Алимардановнинг навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Мазкур сайёр қабулда, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ўринбосари Жавлонов Шавкат, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норов ва маҳалла раислари, кўча оқсоқоллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.
Қабул жараёнида Дўстлик МФЙ ҳудуди аҳолиси томонидан тоза ичимлик суви, оқарсув, электр энергия каби 6 та мурожаатлар эшитилди.
Жумладан, қабул давомида келиб тушган мурожаатларнинг 4 таси жойида ҳал этилиб, 2 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Муддат талаб этиладиган 2 мурожаатлар назоратга олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!