» » Жиззах политехника институтида якка кураш спорт турларига мўлжалланган «Кураш саройи» фойдаланишга топширилди

Жиззах политехника институтида якка кураш спорт турларига мўлжалланган «Кураш саройи» фойдаланишга топширилди

21 декабрь 2023 г 295 Комментарии: 0

Юртимизда ёшларнинг, шу жумладан талабаларнинг спорт турлари билан мунтазам шуғулланишлари учун барча шароитлар яратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир қатор қарорларида унинг давлат раҳбари сифатида ёшларга ғамхўрлиги, улар учун барча шароитларни муҳайё этиб келаётганлиги ўз ифодасини топган. Президентимизнинг 2020 йил 4 ноябрдаги «Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4881-сонли ва 2022 йил 14 февралдаги «Ўзбекистон спортчиларининг навбатдаги ёзги ва қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиши учун тайёргарлик ишларини жадаллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-127-сон қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳоли ўртасида дзюдонинг олимпия спорт тури сифатида оммавийлигини ошириш мақсадида Жиззах политехника институтида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Институтда Жисмоний тарбия кафедраси ҳамда «ЖизПи» спорт клуби фаолият олиб боради.

Спорт клуби қошида қуйидаги 15 та спорт тўгараклари мунтазам равишда фаолият олиб боради: футбол, мини футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси, шахмат, стреетбол, бадминтон , қўл тўпи, фитнесс, миллий кураш, дзюдо, эркин кураш, қўл жанги, енгил атлетика.

Шу пайтга қадар профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар Дзюдо, Эркин кураш, Миллий кураш, Қўл-жанги, Каратэ-До спорт турларидан шартнома асосида бошқа спорт залларида шуғулланиб келишар эди.

Шу муносабати билан институтимиз ҳудудида талаба-ёшларимиз ва профессор-ўқитувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида якка кураш спорт турларига мўлжалланган «Кураш саройи» барпо этилди.

Ёшларнинг миллий спорт турларидан бири бўֹлмиш кураш билан шуғулланишлари учун кенг имконият яратиш мақсадида қурилган «Кураш саройи»нинг фойдаланишга топширилиши ёшларимиз учун катта имкониятдир.

«Кураш саройи»нинг очилиш маросимида институт ректори, барча проректорлар, факультет деканлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда спорт соҳаси вакиллари иштирок этди.

Спорт залимизда Миллий кураш, Эркин кураш, Дзюдо, Таекwон-до ва Кўл-жанги спорт турларидан тўгараклар ташкил этилиб, малакали мураббийлар жалб қилинди.

Спортни севадиган, хусусан, кураш билан мунтазам шуғулланадиган ёшларимиз учун бунинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаш лозим. Буни талабаларимиз учун ҳозирланган Янги йил совғаси дейиш мумкин.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!