» » Жиззахда спортнинг енгил атлетика тури бўйича мусобақа ўтказилди

Жиззахда спортнинг енгил атлетика тури бўйича мусобақа ўтказилди

10 октябрь 2023 г 309 Комментарии: 0

Ички ишлар вазирлиги «Динамо» жисмоний тарбия ва спорт жамияти Жиззах вилояти Кенгаши томонидан Жиззах шаҳридаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида спортнинг енгил атлетика тури бўйича мусобақа ўтказди.

Вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ўртасида ташкил этилган беллашув очилишида сўзга чиққанлар спорт тадбирининг аҳамияти хусусида тўхталиб, иштирокчиларга омад тилашди.

Мазкур беллашувда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлари ҳамда ҳудудий бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси, вилоят божхона бошқармаси, Миллий гвардия вилоят бошқармаси, ҳарбий қисмлар ҳарбий хизматчилари ғолиблик учун астойдил кураш олиб боришди.

Ички ишлар вазирлиги «Динамо» жисмоний тарбия ва спорт жамияти Жиззах вилояти Кенгашининг режаси асосида уюштирилган мусобақа қизғин кечди. Шу маънода иштирокчилар 100 метр, 400 ва 3 минг метрни биринчи бўлиб босиб ўтиш учун астойдил ҳаракат қилишди. Биринчиликда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари муносиб қатнашишди. Якуний натижаларга кўра умумжамоа ҳисобида ички ишлар органлари ходимлари биринчи ўринни эгаллашди.

Мусобақа сўнггида ғолиблар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!