Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда «Янги нафас» шиори остида 3 минг метрга югуриш марафони ўтказилди
23 сентябрь 2023 г 402 Комментарии: 0
22 сентябрь -«Автомобилсиз кун» муносабати билан Жиззах шаҳридаги «Ўрда» экологик боғида вилоят Ички ишлар органлари ходимлари иштирокида «Янги нафас» шиори остида 3 минг метрга югуриш марафони ўтказилди.
Вилоят ИИБ ҳамда ИИВ вазирлиги «Динамо» жисмоний тарбия ва спорт жамияти Жиззах вилоят Кенгаши ҳамкорлигида ташкил қилинган мазкур тадбир мамлакатимиз раҳбарининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони асосида уюштирилди. Мусобақада Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси таркибий тузилмалари ҳамда ҳудудий ички ишлар бошқарма ва бўлимларининг 300 дан зиёд ходимлари иштирок этди.
Тадбир давомида бир нечта номинациялар бўйича ҳам иштирокчилар тақдирланди. Шунингдек, турли спорт мусобақалари ва беллашувларда юқори натижага эришиб келаётган ички ишлар органлари ходимлари ҳам муносиб рағбатлантирилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!