» » Жиззахда 180 та тадбиркорлик субъектлари «яшил йўлак» да фаолият олиб бормоқда

Жиззахда 180 та тадбиркорлик субъектлари «яшил йўлак» да фаолият олиб бормоқда

22 декабрь 2023 г 272 Комментарии: 0

Илк маротаба «инсофли солиқ тўловчи» атамаси Президентнинг 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сон қарори билан «Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори» тамойилини жорий этиш учун киритилганди.

Ушбу Қарор солиқ органларини солиқ тўловчиларнинг бизнес-ҳамкори ва маслаҳатчиси сифатидаги янги имиджини яратиш орқали хизмат кўрсатишга йўналтирилган идорага айлантиришни бошлаб берди.

Солиқ тўловчиларни уларни солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этиш хавфи даражаси бўйича сегментлашдан иборат солиқ маъмуриятчилигининг умуман янги тизимини яратиш солиқ органларининг олдига қўйилган вазифалардан бири бўлган.

Ушбу тамойил Президентнинг 2019 йил 10 июлдаги ПҚ-4389-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш стратегиясида акс этган.

Қарор билан тасдиқланган Йўл харитасида белгиланишича, солиқ органлари инсофли солиқ тўловчиларга «яшил йўлак» тартибида хизмат кўрсатади, «сариқ йўлак»да хавфлилик даражаси ўрта бўлган солиқ тўловчилар бўлса, «қишил йўлак»да хавфлилик даражаси юқори бўлган солиқ тўловчилар ажратилади.

Жиззах вилоятида жорий йилнинг 19 декабрь ҳолатига «Яшил йўлак» тартибида 180 та солиқ тўловчиларнинг хавфлилик даражаси йўқ. Ўтган 2022 йилнинг шу даврида “яшил йўлак"да 166 та солиқ тўловчи хизмат кўрсатган.

Содда қилиб айтганда, солиқ тўловчиларни тоифаларга бўлиш ва уларнинг солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этиш хавфи даражасига қараб қўллаб қувватлаш ёки солиқ назоратини амалга ошириш топширилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!